МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ
Шахсий маълумотларнинг махфийлик сиёсати (бундан кейин матнда Сиёсат, деб юритилади) “CROP.AGRO.UZ” ахборот тизими (бундан кейин матнда Тизим, деб юритилади) CROP.AGRO.UZ ахборот тизими ёки шу тизимга алоқадор бошқа мобиль иловалардан фойдаланиш чоғида фойдаланувчи ҳақида олинадиган маълумотларга нисбатан қўлланилади. Тизим Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан расман рўйхатдан ўтган тизим ҳисобланади.
Тизимнинг ҳар қандай ресурсларидан фойдаланиш фойдаланувчи томонидан мазкур Сиёсат ва унда кўрсатилган шартларга сўзсиз рози эканлигини англатади. Агар фойдаланувчи мазкур Сиёсат шартларига рози бўлмаган тақдирда у Тизим ресурсларидан фойдаланмаслиги керак.
1. ИБОРАЛАР
1. CROP.AGRO.UZ (бундан кейин матнда Тизим, деб юритилади) – бу контентнинг сервердаги жойлашув ўрнидир.
2. CROP.AGRO.UZ ахборот тизими – Қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланувчиларидан таклифларни қабул қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини электрон жойлаштириш, келишиш, маълумот ва ҳисоботларни шакллантириш учун фойдаланиладиган ахборот тизими
3. Шахсий маълумотлар – муайян жисмоний ёки юридик шахсга (шахсий маълумот субьекти) бевосита ёки билвосита алоқадор бўлган ҳар қандай маълумот ҳисобланади.
4. Шахсий маълумотларнинг махфийлиги – жисмоний ёки юридик шахсларнинг маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг, бошқаларга тааллуқли маълумотлардан уларнинг розилигисиз ёки қонуний асосларсиз фойдаланмаслиги ва тарқатмаслиги учун мажбурий талаб ҳисобланади.
2. ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ ТИЗИМ ТОМОНИДАН ЙИҒИЛАДИГАН ВА ҚАЙТА ИШЛАНАДИГАН ШАХСИЙ МАЪЛУМОТИ
5. Ушбу Махфийлик сиёсати фойдаланувчининг сайтдан рўйхатдан ўтиш, ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш чоғида Тизим томонидан сўралган маълумотлар киритилганда ушбу маълумотларнинг махфийлигини муҳофаза қилиш ва ошкор этмаслик тартибини таъминлашга қаратилган Тизим маъмуриятининг (бундан кейин матнда Маъмурият деб юритилади) мажбуриятларини белгилайди.
6. Ушбу Махфийлик сиёсати доирасида қайта ишлашга рухсат берилган шахсий маълумотлар Тизимда рўйхатдан ўтиш чоғида жадвални тўлдириш орқали фойдаланувчи томонидан мустақил равишда тақдим этилади ва у қуйидагиларни ўз ичига олади: Фойдаланувчининг фамилияси, исми-шарифи, фойдаланувчининг телефон рақами, электрон почта манзили (e-mail). Шунингдек, ишлов берилувчи маълумотларга Фойдаланувчи томонидан мустақил равишда Тизим маъмуриятига ёки маъмуриятнинг илтимосига кўра тақдим этилган ҳар қандай қўшимча маълумот киради.
ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ХАВФСИЗЛИГИ
7. Шахсий маълумотларни ноқонуний хатти-ҳаракатлардан, йўқолиш, йўқ қилиш ва учинчи шахслар томонидан рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш учун маъмурият замонавий дастурий таъминот ва аппаратни ҳимоя қилиш воситаларидан ҳамда ташкилий хавфсизлик чораларидан фойдаланади.
Маъмурият маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишни ўз зиммасига олади.
Маъмурият фойдаланувчининг илтимоси ёки учинчи шахсларнинг даъволари бўйича суд ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сўровига асосан, маъмуриятнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан, шунингдек қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда фойдаланувчининг шахсий маълумотларига кириш ҳуқуқига эга.
МАХФИЙЛИК СИЁСАТИНИ ЎЗГАРТИРИШ
8. Маъмурият ушбу Сиёсатга мустақил равишда ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Сиёсатнинг ўзгартирилган версияси Тизимда эълон қилинган пайтдан бошлаб дарҳол кучга киради ва фойдаланувчи учун мажбурий ҳисобланади. Фойдаланувчиларга Сиёсат ўзгариши тўғрисида махсус хабар бериш мумкин, аммо бундай огоҳлантириш талаб қилинмайди ва Маъмурият барча манфаатдор томонларни Сиёсатдаги ўзгаришларни кузатишга ундайди. Сиёсатдаги ўзгаришларга рози бўлмаган тақдирда, фойдаланувчи Тизимдан фойдаланишни тўхтатиши шарт.